Қирғизистон Республикасининг Қизил-қия шаҳридан Фарғона вилояти Қувасой шаҳрига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида БИЛДИРИШ

Қирғизистон Республикасининг Қизил-қия шаҳридан Фарғона вилояти Қувасой шаҳрига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида БИЛДИРИШ


Жорий йил 26 март куни соат 23-00 да Қувасой шаҳридаги “Ўзбекистон” чегара постида Қирғизистон Республикасининг Қизил-қия шаҳридан келган жами 67 нафар (62 эркак, 5 аёл, шундан 1 нафар вояга етмаган, 2 нафар ногирон, шундан, Самарқанд вилоятидан 7 нафар, Қашқадарё вилоятидан 5 нафар, Андижон вилоятидан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 51 нафар) фуқаролар кутиб олинди.

Қувасой шаҳар “Ўзбекистон” чегара постида мазкур фуқароларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди.

Текширув натижасида 1989 йилда Ўзбекистон туманида туғилган Муротов Анваржоннинг тана ҳарорати 37,4 С бўлганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига юборилди.

Қолган 66 нафар фуқаролар махсус ажратилган автобусларда Қувасой шаҳридаги “Кварц” АЖга қарашли соғломлаштириш марказига жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube

Report Page