Таиланднинг Бангкок шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида БИЛДИРИШ

Таиланднинг Бангкок шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида БИЛДИРИШ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги ПФ-5537-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, вилоят ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш бўйича профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар белгиланган талаблар асосида амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йил 26 март куни соат 05-25 да Бангкок-Фарғоначартер рейси орқали Бангкок шаҳридан жами 257 нафар (67 эркак, 163 аёл, 27 вояга етмаган, улардан 18 ўғил бола, 9 қиз болалар, шундан 255 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 1 нафар аёл Россия ва 1 нафар эркак Украина фуқароси бўлган) фуқаролар Фарғона халқаро аэропортида кутиб олинди.

Фарғона халқаро аэропортида мазкур фуқароларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди. Текширув натижасида тана ҳарорати юқори бўлган фуқаролар аниқланмади.

Бир нафар фуқаро - 2010 йил 7 майда туғилган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани М-6 мавзе 90-уйда яшовчи Огородников Михаил қаровчиси йўқлиги бўлганлиги сабабли шу рейснинг ўзида Тошкент шаҳрига юборилди. 

Қолган 256 нафар фуқаролар махсус ажратилган 14 та автобус ва 3 та юк машинасида эндемик давлатлардан олиб келинган фуқароларни жойлаштириш мақсадида тайёрланган Риштон туманидаги “Соғломлаштириш профилакторияси”га жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

FacebookTelegramВеб сайтYouTube