Автоҳалокат сабаб пиёда вафот этди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматиШу йил 31 май куни соат 21:30 ларда, Нанай-Янгиқўрғон йўлининг 15 км.да, Бирлик МФЙ ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Янгиқўрғон туманида яшаган, 1972 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати