Автомобилининг давлат рақамига ўзгартириш киритган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

Автомобилининг давлат рақамига ўзгартириш киритган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

Toshkent shahar IIBB / ГУВД города Ташкента

28-октябрь куни саот 22.09 да “ИИББ: Аҳоли билан мулоқот (Тошкент)” Facebook-гуруҳига пойтахт ҳайдовчиларидан бири автомобилининг давлат рақамини қисман бўяб қўйганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Ушбу ўзгартириш сабабли давлат рақам белгилари қоидабузарликларни қайд қилиш автоматлаштирилган камералари томонидан таниб бўлмайдиган ҳолга келган. Ушбу хабар дарҳол Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимларига етказилди.

29-октябрь куни соат 10.45 да автомобиль топилди, транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ЙПХ инспектори томоноидан қайд этилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 6-қисми бўйича тегишли баённома расмийлаштирилди.

Жорий қонунчиликда давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш – энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

KIA Optima русумли автомобиль (давлат рақами 01 B 228 EB) ҳайдовчиси 38 ёшли жиззахлик Роман Е. эканлиги маълум бўлди. У автомобилни ишончнома бўйича бошқарган. Форобий кўчасида топилган автомобилнинг текшируви давомида давлат рақами белгиларига ўзгартириш киритилганлиги факти аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ, ушбу транспорт воситаси жарима майдончасига жойланди.   

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши соғлиғингиз ва ҳаётингиз учун хавфлидир. Ушбу фактни англаб етишингиз керак. Давлат рақам белгиларини бўяб масъулиятдан қочишнинг фойдаси йўқ. Унутманг, сиз йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида нафақат ўзингизнинг, балки йўловчиларингиз ва яқин атрофдагиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун жавобгарсиз.




Facebook: http://fb.com/iibb.uz 

Instagram: www.instagram.com/iibb_uz/ 

Telegram: https://t.me/iibbuz 

YouTube канал: https://www.youtube.com/channel/UCqvzVzj88MUAzRVJADyC0cQ/videos

Mover канал: https://mover.uz/channel/Toshkent_IIBB_Multimedia/ 

Report Page