Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан 42 700 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг кадастр паспортлари UzKAD ахборот тизимида тайёрланиб, 44 611 гектар ер участкалари-нинг доимий фойдаланиш ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди

Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан 42 700 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг кадастр паспортлари UzKAD ахборот тизимида тайёрланиб, 44 611 гектар ер участкалари-нинг доимий фойдаланиш ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди


АОКАда ўтказилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева Автомобиль йўллари давлат кадастрининг юритилиши тўғрисида маълумот берди:

Республикамизда 209 496 км узунликдаги автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан 42 869 км ёки 21 фоизи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, 141 882 км ёки 68 фоизи ички хўжалик йўллари ҳамда 24 745 км ёки 11 фоизи идоравий ва инспекторлик йўлларни ташкил этади.

Ўз навбатида, Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфида 42 869 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўлиб, шундан 3 993 км ёки 9 фоизи халқаро, 14 203 км ёки 33 фоизи давлат, 24 673 км ёки 58 фоизи маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўллари мавжуд.

Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорига мувофиқ Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан 42 700 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг кадастр паспортлари UzKAD ахборот тизимида тайёрланиб, 44 611 гектар ер участкалари-нинг доимий фойдаланиш ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.

Маълумот учун: UzKAD ахборот тизими кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри бўлиб, ундаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади.

Республикадаги ички хўжалик йўлларининг кадастр паспортларини UzKAD ахборот тизимида тайёрлаш ва ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда мазкур топшириқ ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида 450 та маҳалланинг 11 665 км кўчалари, Хоразм вилоятидаги 532 та маҳалланинг 7 763 км кўчалари ҳамда Навоий вилоятидаги 206 та маҳалланинг 1 728 км кўчаларига тегишли кадастр маълумотлари UzKAD ахборот тизимига киритиш учун тақдим этилган.

Шунингдек, келгуси йил (2024 йил) да “Ташаббусли бюджет” ва “Менинг йўлим лойиҳа-ларига бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъмирланадиган ички хўжалик йўлларини лойиҳалашда кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ҳам назарда тутилаган.

Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорига ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил якунига қадар 141 882 км ёки 166 977 гектар ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.



Report Page