Автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқариб, жавобгарликдан қочмоқчи эди

Автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқариб, жавобгарликдан қочмоқчи эди


Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 2018 йил 7 сентябрь куни вилоят ИИБ ходими ўз раҳбарларига ахборот бериб, унда шу куни ходим Қушқочди маҳалласида хизмат олиб бораётган вақтида шу маҳаллада яшовчи С.С. бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун унга маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдонига жойлаштирганлигини, фуқаро С.С. эса автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш ва унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 200 000 сўм пулни пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилган.

Берилган ахборотга мувофиқ 7 сентябрь куни вилоят ИИБ ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида С.С. тумани ҳудудида жойлашган ЙПХ блок пости олдида ходимга ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 200 000 сўм пулни пора сифатида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page