Автомашинани олиб қочган шахс ушланди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 17 март куни номаълум шахс Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри Темир йўл кўчасида фуқаро Т.А. томонидан қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-311183” русумли автомашинани ҳайдаб қочган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Чиноз тумани Боғбон маҳалласи ҳудудидан техник шикастланган ҳолда топилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл шаҳар Олтинобод маҳалласи Темирйўлчи кўчасида яшовчи Т.К. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси