Автомашинани олиб қочган шахс мактаб ўқувчиси эканлиги маълум бўлди

Автомашинани олиб қочган шахс мактаб ўқувчиси эканлиги маълум бўлди


Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида шу йил 29 сентябрь куни номаълум шахс Боғаро маҳалласи ҳудудида қаровсиз қолдирилган Р.И.га тегишли “Кобальт” автомашинасини ҳайдаб қочган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина “Халқобод” МФЙ ҳудудидан техник соз ҳолда топилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Боймоқли маҳалласида яшовчи 14-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ж.Г. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси