Автомашинани олиб қочган мактаб ўқувчиси қўлга олинди

Автомашинани олиб қочган мактаб ўқувчиси қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 28 ноябрь куни Олмазор туманида яшовчи 224-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси, муқаддам судланган И.М. “Фарҳод” ярмаркаси олдидаги 14-блокда жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонасида, хусусий тадбиркор У.С. томонидан таъмирлаш учун қолдирган “Кобальт” автомашинасини ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида И.М. юқоридаги ярмарка олдида шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Автомашина техник соз ҳолда эгасига топширилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page