Автомашинани олиб қочаётган вақтида тош уюмига бориб урилди
Ички ишлар вазирлиги2018 йил 7 ноябрьдан 8 ноябргача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи А.Д.нинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган “ГАЗ-67” русумли юк автомашинасини ҳайдаб қочаётган вақтида, шу кўчадаги тош уюмига урилиб, автомашинани воқеа жойида қолдириб ўзи яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бурчмулло қўрғонида яшовчи Бурчмулло ўрмон хўжалиги касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Б.Р. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси