Автомашина топилди, эгаси ҳали ҳам қидирилмоқда

Автомашина топилди, эгаси ҳали ҳам қидирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 6 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Ёрқинжон Омонбоев ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 4 март куни бирга яшовчи ўғли 22 ёшли Жасурбек Даминов бошқарувидаги давлат рақами 40 U 050 QA бўлган “Ласетти” автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Қўқон шаҳар Чархий кўчаси 2-уй олдида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасидан техник соз ҳолда топилган. Ж.Д.ни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда кимда-ким ушбу шахс ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органлари ходимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page