Автомашина салонидан пулларни ўғирлаб кетган шахс аниқланиб, қўлга олинди
Ички ишлар вазирлиги2018 йил 13 октябрь куни номаълум шахс Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида жойлашган “Олмазор” чойхонаси олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган фуқаро У.Б.га тегишли “Дамас” русумли автомашинаси салонидан 4 400 000 сўм ва 100 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Ургут тумани Полвон маҳалласида яшовчи М.Б.содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси