Автомашина бошқарувни эплай олмаслиги натижаси ўлим билан якунланди

Автомашина бошқарувни эплай олмаслиги натижаси ўлим билан якунланди

Ички ишлар вазирлиги

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида жорий йилнинг 18 июль куни соат 19:00ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли Д.Р. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинасини “Зомин-Тошкент” йўлининг 122-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг четига ағдарилиб кетган.

Натижада ҳайдовчи Д.Р. жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 57 ёшли Т.В. касалхонада вафот этганлар ҳамда яна 2 нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page