Автобусдан тушиб кетган йўловчи вафот этди.

Автобусдан тушиб кетган йўловчи вафот этди.

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

10 февраль куни соат 09:10 ларда, Наманган шаҳар Сардоба МФЙ Навоий кўчасида ISUZU русумли автобусни йўл варақаси билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи Навоий кўчасида жойлашган бекат олдида йўловчиларни олиб, автобусни эшигини ёпмай, ҳаракатни давом эттириб, эшикларни ёпган вақтида, орқа эшикда турган йўловчи, эшикка қисилиб қолиб, ерга йиқилган.

Натижада, йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Report Page