Автобусдаги ёнғинга техник носозлик сабаб бўлди

Автобусдаги ёнғинга техник носозлик сабаб бўлди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 29 май куни соат 19.00ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи 28 ёшли Д.А. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусни Оқдарё тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” йўлининг 12-км.да бошқариб кетаётган вақтида автобусда ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин автобуснинг электр симлари қисқа туташуви оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси