Автобус рессори синиши сабаб бошқарув қўлдан чиқди

Автобус рессори синиши сабаб бошқарув қўлдан чиқди

Ички ишлар вазирлиги

Шу йил 29 октябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи Б.М. бошқарувида бўлган “Исузи” русумли автобусини “Наманган-Чортоқ” йўлининг 38-км.да ҳайдаб кетаётиб, автобус олд чап томон рессори синиб кетиши натижасида бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, автобус ёнбошлаб қолган. Натижада автобус йўловчиларидан бири нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва яна икки нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Автобуснинг қолган 12 нафар йўловчилари воқеа жойида шифокорлар томонидан назорат тариқасида текширилиб, соғ-саломатлиги туфайли уйларига рухсат берилди. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page