Автобус ҳайдовчиларининг малакаси оширилмоқда

Автобус ҳайдовчиларининг малакаси оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Бугун юртимизда йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, уларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ташувлар жараёнида хавфсизликни таъминлаш энг муҳим ва долзарб масаладир. Зеро, бу инсонлар саломатлиги ва ҳаёти билан боғлиқ жараён автобус ҳайдовчилари зиммасига катта масъулият юклайди. Уларнинг етарли даражада билм ва кўникмага эга бўлиши, ўзлари бошқараётган замонавий автотранспорт воситасининг техник жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши жудда муҳимдир.   

Айнан шу жиҳатларни инобатга олиб, Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 10 май куни Тошкент шаҳри Учтепа туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 18-сонли мажлис баённомасининг ижроси бўйича тасдиқланган Назорат режасининг 14-бандига асосан “Uzautotrans Serviсе” МЧЖ ҳайдовчиларини ўқитиш ва малакасини ошириш курслари бўйича Хитой Халқ Республикасининг “Zhengzhou Yutong Group Co.,Ltd” автобус ишлаб чиқарувчи компанияси мутахассисининг ўқитиш дастур ва графиклари асосида жорий йилнинг 22 августидан корхона ҳайдовчиларини ўқитиш жараёни бошланди.

Хитойлик мутахассис Генг Хао “Автобус ҳайдовчиларини тайёрлаш кўникмалари”, “Автобусларга хизмат кўрсатиш техника хавфсизлиги” фанлари бўйича дарс машҳулотларини олиб бормоқда. Машғулотларда “Uzautotrans Serviсе” МЧЖ га олиб келинган Yutong ZK6122H автобусларининг ўзига ҳос жиҳатлари ва техник ҳусусиятлари борасида тўлиқ маълумотлар берилмоқда.

Report Page