"Афв" Фармони асосида оиласи бағрига қайтган ва ҳозирда Пробация ҳисобида турувчи шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

"Афв" Фармони асосида оиласи бағрига қайтган ва ҳозирда Пробация ҳисобида турувчи шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

https://bviib.uz

Билиб-билмай жиноят йўлига кириб, содир этган қилмишидан чин кўнгилдан афсусланган фуқароларимиз Президентимизнинг "Афв" тўғрисидаги Фармонига асосан оиласи бағрига қайтарилганидан сўнг уларнинг тузалиш йўлига ўтишлари учун кўмаклашиш асосий вазифамиздир.

1991 йилда Бухоро шаҳрида туғилган фуқаро Шукуров Умиджон Шукур ўғли ҳам жазо муддатини ўтаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 август кунидаги ПФ 6049-сонли “Афв” Фармонига асосан асосий жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган.

Аниқ турар жойига эга бўлмаган Фуқаро Шукуров Умиджон Шукур ўғлига ҳар томонлама кўмаклашиш, уни жамият ҳаётига мослаштириш, қайта жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида Бухоро шаҳар "Тўқимачи" МФЙ Мустақиллик кўчаси 47-сонли кўп қаватли умумий ётоқхонанинг 15-хонаси расмийлаштирилиб, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ МваФРБ томонидан фуқаролик паспортини янгилаш учун ҳомийлар ёрдамида тўловлар амалга оширилган ҳолда фуқаролик паспорти янгиланиб, шаҳар бандликка кўмаклашиши маркази томонидан моддий ёрдам ҳам берилди.

Яшаш хонадони таъмирталаб аҳволга келиб қолган яна бир авф этилган Садиров Жўрабекнинг уйини таъмирлаш учун қурилиш материаллари, 4.000.000 сўм миқдорида пул маблағлари, турмуш ўртоғини иш билан таъминлаш учун бахоси 3.000.000 сўмлик тикув машинаси, бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 1.386.000 сўм миқдоридаги моддий ёрдам пул маблағлари ҳамда ўзи ва турмуш ўртоғининг фуқаролик паспорти ҳомийлар кўмагида тўлаб берилган тўловлар эвазига янгисига алмаштириб берилди.

Шунингдек, Бухоро шаҳрида яшовчи ижтимоий-манавий кўмакка мухтож бўлган, ҳозирда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган ва Пробация ҳисобида турган 3 нафар шахсларнинг яқин қариндошларини қўллаб қувватлаш мақсадида, улардан 1 нафарига 3.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари, қолган 2 нафарига баҳоси 3.000.000 сўмлик тикув машиналари берилди.

З.Закированинг укаси Ж.Саидов

"Меҳр" тадбири асосида Сурия Араб Республикасидан Ўзбекистонга олиб келинган аёллар ва болалар (Республика бўйича 156 нафар) орасидан 2 нафар аёл ва уларнинг 3 нафар фарзандлари Бухоро вилоятида истиқомат қилади. Бухоро шаҳар "Б.Нақшбанд" МФЙ Амир Темур кўчаси 13-уй 20-хонада истиқомат қилиб келаётган Закирова Зебинисо Мухтаровнаа ҳам шаҳар ҳокимлигининг кўмаги билан 1.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари берилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page