Аукционда ғолиб бўлган 675,3 минг фуқарога деҳқон хўжалиги юритиш учун 189,8 минг гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилди

Аукционда ғолиб бўлган 675,3 минг фуқарога деҳқон хўжалиги юритиш учун 189,8 минг гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат кадастрлар палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножатхон Йўлдошева маълум қилди.

Хабарингиз бор, бугунги кунда Республикамизнинг жами ерларини рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, Kадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси томонидан жорий этилган “Uzkad” дастури орқали юқоридаги 8 та ер фонди тоифалари бўйича ер майдонлари, чизмаси ва чегараси (Gis xaritasi) ахборот тизимига киритилиб, давлат рўйҳатидан ўтказилиб келмоқда.

Республикамизнинг маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони 44 892,4 минг гектар, шундан суғориладиган ерлар эса 4 342,5 минг гектарни яъни 9,7 фоиз ташкил қилади.

UZKAD ахборот тизими орқали республиканинг 95% (42,7 млн гектар) ер майдонларининг электрон харитаси яратилди, шунингдек, 40,4 млн гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўтган йилга нисбатан 2,1 млн гектар ер майдонлари тизимга ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кесимида ҳисобга олинди, 2,7 млн гектари давлат рўйҳатидан ўтказилди.

Шу кунга, қадар электрон тизим орқали 24,0 млн гектар қишлоқ хўжалиги мўлжалланган ерлар тўлиқ хисобга олинди ҳамда шундан 22,25 млн гектари (92,7) давлат рўйҳатидан ўтказилди.

Шунингдек, ушбу яратилган электрон тизим орқали Республикамиздаги Ўрмон хўжалиги қўмитасига тегишли яъни  11 млн гектар ер майдонлари тўлиқ хисобга олинди, давлат рўйҳатидан ўтказиш ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунда, Республика ҳудудидаги Саноат, транспорт, алоқа ва мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тариҳий-маданий аҳамиятга молик ерлар, автомобил йўллари ва сув фонди ерларига тегишли ер майдонлари ва бино-иншоотларида хатлов ишлари бошланган, ўтказилган хатлов натижалари онлайн тарзда Миллий геоахборот тизими яъни Uzkad дастурий махсули орқали тегишли вазирлик ва идоралар билан рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан фуқароларимизга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ПҚ-373-сонли қарорлари қабул қилинган.

Ушбу қарор ижроси бўйича жами 200 минг гектар пахта-ғалладан бўшаган сувли экин ер майдонлари вилоят ҳокимларини тегишли қарорлари билан захирага қайтарилди ҳамда белгиланган тартибда кадастр органлари томонидан туман ҳокимликлари номига давлат мулки сифатида рўйҳатдан ўтказилди.

Бугун кунда 675,3 минг нафар аукцион орқали танлов ғолиби бўлган фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун

189,8 минг гектар ер майдонлари давлат рўйҳатидан ўтказилди.

Report Page