Атом электр станциялари расман барқарор электр қуввати манбалари тоифасига қўшилди

Атом электр станциялари расман барқарор электр қуввати манбалари тоифасига қўшилди

Clearenergy

Халқаро энергетика агентлигининг фикрига ўра атом энергетикаси халқаро энергетика палитрасига қайтарилиши керак. Венгрия мухолифати каби Европа Иттифоқи ҳам яқин яқингача ядро технологиялари ҳақида мафкурага асосланиб фикр юритиб келганди, бироқ энди Брюсселдагилар ҳам атом энергетикасиз самарали, етарлича ва углеродсиз электр энергияси билан ишончли, атроф муҳитга ортиқча зарарсиз таъминлаб бўлмаслигини тушунишаяпти.

Дунё бўйлаб иқлими ўзгаришини олдини олиш учун нафақат Венгрия, Европа ёки АҚШда, балки бутун дунёда энергия ишлаб чиқаришни янгиланадиган ёки экологик энергия манбаларига ўтказиш жуда муҳим ҳисобланади.

Бироқ экология борасида тубдан ўзгариш қилиш тарафдори бўлган "яшиллар" ҳамда глобал-экологлар фақат мафкуравий томондан ёндошган ҳолда келажак ёқилғи энергетика мувозанатидан анъанавий қазилма ёқилғи турлари билан бир қаторда юқори даражада самарали ва деярли углеродсиз бўлган атом энергетикасини ҳам чиқариб ташлаш ҳаракатидалар.

Амалда эса бу иккала энергия туридан воз кечиб энергияга бўлган ҳозирги талабни қондириш имкони йўқ. Масалан, "Фукусима" АЭСида бўлган фалокатдан сўнг жамоатчиликнинг босими остида Германия 2011 йилдан бошлаб АЭСларни фойдаланишдан чиқара бошлади. Шу билан бир қаторда янгиланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга жуда катта маблағ сарфлашмоқда.

Германияда ҳозир ЯЭМ жуда тез суръатларда ривожланаяпти. Бироқ фақат шу турдаги электр энергияси ишлаб чиқариладиган бўлса, мамлакатга яна электр энергияси импорт қилинмаса мамлакатнинг талабини қондириш даргумон. Шу ўринда айтиш керакки, натижада Германия фаолияти ёпилган, кўмирда ишлайдиган электр станцияларни яна ишга туширишга мажбур бўлмоқда, яъни зарарли моддаларнинг ҳавога чиқиши камайиш ўрнига кўпайди.

Энди эса Брюсселдагилар иқлим исишини тўхтатиш учун атом энергетикаси ҳам зарур эканини эътироф этишмоқда. Шунинг учун ҳам Европа комиссияси яқинда атом энергетикасини Европа Иттифоқи иқлим сиёсатиин тўлдирадиган Таксономия тўғрисидаги регламентига киритишга қарор қилди. Бу қарор экология томондан мақбул ҳисобланган ҳамда тўлақонли амал қилиш талаб этиладиган асосий технология ва инвестициялар нималардан иборат эканини кўрсатади.

Атом электр станцияларидан фойдаланмай глобал ва миллий миқёсда иқлим исишига қарши туриб бўлмаслигини тушунаётган давлатлар сони йилдан-йилга кўпайиб бораяпти. Европа Иттифоқининг юқоридаги қарорига асосланиб энди бу масаладаги тортишувларнинг ақлий асосини тузиб чиқиш мумкин бўлади. Венгрия учун эса бу ниҳоятда муҳим қарор, чунки айнан шу мамлакат ЕИ давлатлари ичида бу масалага оқилона ёндошиш қоидасини қўллаган эди.

Европадаги углеродсиз электр энергиясининг асосий қисми атом электр станциялари ҳиссасига тўғри келади. Шамол ва қуёш электр станциялари билан солиштирганда бу турдаги электр энергияси анча кўп ишлаб чиқарилади. Охирги маълумотга кўра Европа Иттифоқида ишлаб чиқариладиган электр энергетикасининг чорак қисмидан кўпроғи – 26,7 фоизи АЭС ҳиссасига тўғри келади.

Қайта тикланадиган энергия манбаларининг умумий улуши эса бир мунча кўпроқ – 30 фоиз атрофида. Бундай энергиянинг кўпроқ қисми, тахминан 20 фоизи, биологик энергияга, яъни, шамол, қуёш ва гидроэнергияга тўғри келади. Европа Иттифоқи учун энг катта муаммо, қолган 40 фоиз энергиянинг ярмидан кўпи кўмир ёқиш орқали олинаётгани бўлиб қолмоқда.

Будапешт технология ва иқтисодиёт университети Атроф-муҳит иқтисодиёти кафедраси доценти Оливер Хортаннинг фикрига кўра, “қазиб олинадиган энергия манбаларининг улуши камайтирилиши керак”. Венгриядаги электр станцияларининг ярмидан кўпи табиий газда ишлайди, деярли ҳамма кўмирли электр станцияларнинг лицензияси эса кейинги ўн йилликда тугайди.

Иқлимни ҳимоя қилиш мақсадида Ҳукумат ушбу қувватларнинг кўп қисмини "Пакш" АЭСини кенгайтириш ҳисобидан қоплашни режалаштирмоқда. Бунинг эвазига ҳавога чиқадиган углерод оксиди миқдорини йилига 18 млн. тоннага камайтириш мумкин дея кутилмоқда. Солиштириш учун айтиш мумкин, бутун Венгрия бўйича траспорт воситаларидан чиқадиган углерод оксид миқдори йилига 12 млн. тоннани ташкил этади, Венгриядаги ўрмонзорлар эса йилига фақат 6 млн. тонна СО2 ютиши мумкин, халос.


https://hirado.hu/kulfold/kulpolitika/cikk/2021/05/08/nincs-tobb-ideologia-hivatalosan-is-a-fenntarthato-energiatermelok-kategoriajaba-kerulnek-az-atomeromuvek


Report Page