Атирауда юк автомобилларига шикаст етказилиши билан боғлиқ вазият назоратга олинди

Атирауда юк автомобилларига шикаст етказилиши билан боғлиқ вазият назоратга олинди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Бугун ижтимоий тармоқлар ва информацион сайтларда тарқалган Ўзбекистонлик юк ҳайдовчилари автомобилларининг 7 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Атирау шаҳри ҳудудида номаълум шахслар томонидан тош отиб шикаст етказилганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарияти вазиятни назоратга олиш ва рўй берган ҳолатга ойдинлик киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги бош консули билан телефон орқали мулоқот ўтказди. 

Айни дамда ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги бош консуллиги назоратига олинди. Рўй берган ҳодиса юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги иш олиб бормоқда.

7 сентябрь куни рўй берган ҳодисага батафсил ойдинлик киритиш мақсадида жабрланган ҳайдовчиларни Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги бош консулининг + 7777 599 00 50 телефон рақамига мурожат қилиб ариза қолдиришларини сўраймиз.

Ҳурматли ҳайдовчилар эслатиб ўтамиз Актау шаҳридаги Бош консулхона консуллик округига Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари киради.

Report Page