"Assorti" тўплами

"Assorti" тўплами


Серқуёш Турқия — Шарқ ва Ғарб остонасидаги мамлакат, икки хил жаҳон маданияти юзлашган гўша. Ҳордиқ учун яратилган ажойиб шароит ва мазали таомлари учун барчамиз қадрлайдиган тарихи бой ўлка. Ҳа, турк ошхонаси ўзига хос ва лаззатли таомлари билан инсонда унутилмас таассурот қолдира олади. Турк ширинликлари эса одамлар қалбидан чуқур жой эгаллаган.


Содда ва мураккаб, болаликдан барчамизга маълум бўлган ва ҳеч қачон кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ширинликларнинг таъми нақ оғзингизда қолади. Уларнинг тури шу қадар кўпки, улар иштирокида улкан ҳайратомуз тўплам яратиб, ҳеч қачон такрорланмаган ҳолда лаззатбахш ширинликлардан ҳар куни тановул қилиш мумкин. Лукум ва роҳат-лукумлар (ҳа, булар бир-биридан фарқланувчи ширинликлар), қуруқ мевалардан тайёрланган рулетлар, шиннидан ҳосил қилинган соуслар, шоколаддаги ёнғоқ ва шоколаддаги шоколад – бу каби хилма-хил ширинликларни бошқа ердан топиш амри маҳол.

Фақат Туркия Тошкентдан анча олисда-да... лекин бундан асло ташвишланманг, ахир Тошкентда чинакам ва импорт қилинган турк ширинликларини харид қилиш мумкин бўлган Gavali дўкони бор... Келинг ва бунга ўзингиз гувох бўлинг!

Бизнинг янгиликларни кузатиб боринг!

Report Page