«Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида ТАНЛОВ эълон қилинди!

«Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида ТАНЛОВ эълон қилинди!

https://t.me/aoka_uz


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

“Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” шиори остида танлов ўтказади!


✔️ Танлов номинациялари:

“Энг яхши ижтимоий ролик”;

“Энг яхши шеър ижроси” (видео материал шаклида);

“Энг яхши фотосуратлар”.

Танловга тақдим этилган ҳар бир материал ҳайъат аъзолари томонидан беш баллик тизим бўйича мавзунинг долзарблиги, Наврўз умумхалқ байрамининг ижтимоий аҳамияти, мамлакатимизда “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!”, деган бош ғоя асосида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида халқимиз ҳаётида юз бераётган ижобий ўзгаришлар очиб берилганига қараб баҳоланади.


✔️ Танлов шартлари:

Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қатнашишлари мумкин. Ижтимоий ролик ва шеър ижролари 3-5 дақиқадан ошмаслиги, FullHD (1920х1080) форматида бўлиши, фотосуратлар 5 тадан кам бўлмаслиги, 4Мп (2272х1704)дан катта бўлиши керак.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар ташкилотчиларнинг @Navruz2022_tanlov_bot телеграм-ботига 2022 йил 25 мартгача қабул қилинади.

Ижодий ишлар “Наврўз-2022” танловига” деб кўрсатилган ҳолда юборилиши лозим.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга муаллифнинг фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, туғилганлик гувоҳномаси ёки паспорт нусхаси, яшаш манзили ва боғланиш телефон рақами илова қилинади.

Белгиланган талабларига мос бўлмаган материаллар танловда иштирок этмайди.


✔️ Ғолибларни мукофотлаш:

Номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларга қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади:

◾️ “Энг яхши ижтимоий ролик” номинацияси бўйича:

1 та 1-ўрин учун — 30 млн. сўм;

2 та 2-ўрин учун — 20 млн. сўмдан;

3 та 3-ўрин учун — 10 млн. сўмдан.

◾️ “Энг яхши шеър ижроси” ва “Энг яхши фотосуратлар” номинациялари бўйича:

1 та 1-ўрин учун — 20 млн. сўм;

2 та 2-ўрин учун — 10 млн. сўмдан;

3 та 3-ўрин учун — 5 млн. сўмдан.

Ғолибларга мукофотлар 2022 йил 1 апрель куни тантанали равишда топширилади.

https://t.me/aoka_uz

Report Page