Асоссиз миш мишларга ойдинлик киритилди

Асоссиз миш мишларга ойдинлик киритилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Куни кеча ижтимоий тармоқларда хитойлик 4 нафар фуқаро Наманган вилоятининг Уйчи туманига ҳеч қандай тиббий назоратларсиз, ноқонуний йўллар орқали кириб келганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Одамлар вирусни яширин даврини аниқлаш учун 14 кунга карантинга олиниши лозим бўлган мухожирларга нисбатан хавфисзилик чоралари кўрилмай аҳоли орасига қўйиб юборилганидан ховотирга тушди.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати М.Турғунова, туман ҳокими М.Апақов ва мутасадди идоралар вакиллари иштирокида зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб,  Юксалиш МФЙга ташриф буюрилди.

 Маҳалла фаоллари ва мурожаатчилар иштирокида мулоқот ўтказилиб, ҳудуддаги вазият, тиббий назорат бўйича ахборот берилди, мурожаатчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Маълум бўлишича, Хитойдан Дубай орқали Тошкент аэропортига қўнган хитойликлар керакли текширувлардан ўтиб, хавсизлик чоралари кўрилган экан.

Йиғилишда сўзга чиққанлар тушунмовчилик, шошма-шошарлик билан кўпчилик хавотирга солингани, турли шов-шув ва миш-мишлар тарқаб кетганидан ҳижолатда эканликларини билдиришди.

Аҳолини санитария-эпидемиологик жиҳатдан хотиржамлигини таъминлаш мақсадида туман СЭОМ бош врачи томонидан тасдиқланган ойлик ва йиллик иш режалари ҳамда аҳоли мурожаатлари, шунингдек, депутат сўрови асосида ҳудуддаги очиқ сув ҳавзалари, аҳоли хонадонларида фойдаланилаётган маҳаллий трубали қудуқ сувларидан санитария-гигиеник ва санитария-бактериологик жиҳатдан текшириш учун сув намуналари олиб текширилган. Бундан ташқари, иншоотдаги ҳамда чиқинди сув тармоқларидаги чиқинди сувдан вилоят СЭОМ радиология ва токсикология лабораторияларига намуналар олиб, текшириб борилмоқда.

“Эксам энержи”, “Нафис чарм” МЧЖларида фаолият кўрсатаётган, ХХДРдан ҳудудга келган фуқаролар вилоят ва туман СЭОМ мутахассислари, ҳудудий ҚВП ходимлари томонидан тиббий кузатувдан ўтказилиб, зарурий лаборатория намуналари олинган. Улар келган кунидан бошлаб 14 кунлик тиббий назорат ташкил этилгани, саломатлиги яхши эканлиги, ҳеч қандай шикояти йўқлиги маълум бўлди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ортиқча хавотирга ўрин йўқ.

Суҳбат давомида саноат корхоналаридан ноҳуш ҳид тарқаётгани, экологияга салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақида ҳам мурожаатлар келиб тушди.

 Вилоят, туман ҳокимликлари, соҳа мутахассислари билан бир қаторда маҳалла фаолларидан ҳам вакиллар жалб этилиб, саноат корхоналаридаги ҳақиқий ҳолат ўрганилди, ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди.

Ўрганишлардан маълум бўлдики, ҳудудда фаолият юритаётган “Алфа Фарход” МЧЖга қарашли совун ишлаб чиқариш цехидаги аҳоли мурожаатида таъкидланган, ишлаб чиқариш технологик жараёни давомида ҳосил бўлаётган пар(буғлар)ни атмосфера ҳавосига чиқариш учун ўрнатилган мўриконни ишлаб чиқариш цехидаги асосий бинонинг энг баланд том қисмидан юқори баландликда ўрнатиш, чиқинди сувлари тармоқларини қайта ревизиядан ўтказиш зарур.

 “Нафис чарм” МЧЖ, “Уйчи чарм текстил” хусусий корхонасига қарашли терини қайта ишлаш цехи фаолиятида ҳам йўл қўйилаётган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


Report Page