Асосий эътибор, мавсумга тайёргарлик:

Асосий эътибор, мавсумга тайёргарлик:

«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» МЧЖ 

Аҳолини узлуксиз равишда табиий газ билан таъминлаш саҳо ходимларининг асосий вазифаларидан биридир. Шуни тӯғритушунган Тӯрткул тумангаз филиали жамоаси айни кунларда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя этган ҳолда 2020-2021-йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кӯриш бӯйича ишларни қизғин давом эттирмоқдалар.

Туманда жами 38233та аҳоли хонадан бӯлиб, шулардан 19403 та хонадон табиий газ билан таъминланган, қолган 18830 та хонадон суюлтирилган газга мослаштирилган. Тӯрткулда истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш учун 691,0 км газ тармоқлари мавжуд бӯлиб, шундан юқори босимли газ тармоқлари 30,0 км, ӯрта босимли газ тармоқлари 109,0 км ва паст босимли газ тармоқлари 553,0 км ташкил қилиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кӯриш бӯйича 395 дона газ тақсимлаш пунктларини тафтиш қилиш, 10,0 км газ кувурларини буёқлаш, 25,0 км ер ости газ қувурлари ҳолатини текшириш, 1,9 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва газ қувурларини юқори босим остида зичликка синаш ишларини 24,4 км га бажариш режалаштирилган. 

Айни кунларда тумандаги «Аққамиш» ОФЙ ҳудудидаги аҳолини таъминловчи ӯртабосимли 3,0 км газ қувурларини ҳаво босими остида синаш ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» МЧЖ Матбуотхизмати



Report Page