Асосий қомусимиз тарихи

Асосий қомусимиз тарихи

Ўзбекистон Миллий архиви Ахборот хизмати


Конституция – давлатнинг асосий ҳужжати бўлиб, давлат бошқаруви, ҳукумат органлари фаолиятининг тартиби ва тамойиллари, давлат, жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари у билан белгиланади.

Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комил ишонч ҳосил қиламиз.

Ўзбекистон ССР биринчи Конституцияси 1927 йил 30/31 мартда Советларнинг 2-Умумўзбекистон съездида қабул қилинган, 1927 йил 11 июлда нашр этилган ва 10 йил давомида амал қилган.

Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни). Самарқанд, 1927 йил
Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни). Самарқанд, 1927 йил
Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни) лойиҳаси. Тошкент, 1931 йил

1937 йил 14 февралда қабул қилинган Ўзбекистон ССР Конституцияси 40 йилдан ортиқ вақт давомида амал қилган. Ушбу Конституция 13 та боб ва 146 та моддадан иборат бўлган.

Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни). Тошкент, 1937 йил
Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни). Тошкент, 1937 йил
Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни). Тошкент, 1938 йил

1978 йил 19 апрелда СССРнинг 1977 йилдаги Конституцияси модели асосида тузилган Ўзбекистон ССРнинг сўнгги Конституцияси қабул қилинди. Ушбу Конституция 11 та боб ва 183 та моддадан иборат бўлган.

Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни). Тошкент, 1978 йил
Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни). Тошкент, 1978 йил

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Ушбу Конституция 6 та бўлим, 26 та боб ва 128 та моддадан иборат бўлган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Тошкент, 1992 йил

Конституциявий комиссия қарийб 2,5 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 1991 йил 12 апрелда бўлиб ўтган Конституциявий комиссия йиғилишида 32 кишидан иборат ишчи гуруҳ - етакчи мутахассислар ва олимлар тузилди. Конституциянинг бўлимларини тайёрлаш учун 50 кишидан иборат 6 та кичик гуруҳлар ташкил этилди. 1991 йил 31 августда Ўзбекистон давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ва ушбу қонунга конституциявий мақом берилиб, "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида" ги қонуннинг қабул қилиниши Конституциявий комиссиянинг масъулиятини янада кучайтирди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Тошкент, 2017 йил
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Тошкент, 2017 йил

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80, 93, 108 ва 109-моддаларига ўзгартишлар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 99 ва 102-моддаларига ўзгартишлар киритилган.

Ушбу маълумот Ўзбекистон Миллий архиви босма нашрлар сақловхонасидаги мавжуд Конституция нашрлари асосида тайёрланди.


Мадина Абдурахманова, Гулрух Касимова

Ўзбекистон Миллий архиви Ахборот хизмати

Ўзбекистон Миллий архивининг расмий канали https://t.me/nationalarchiveuz







Report Page