Асакада "Кобальт" билан "Дамас" тўқнашди. Ҳайдовчилардан бири шифохонада вафот этган

Асакада "Кобальт" билан "Дамас" тўқнашди. Ҳайдовчилардан бири шифохонада вафот этган

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 10 январь куни соат 20:00ларда, Андижон вилояти, Асака тумани, Неъматобод МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-138 автомобиль йўлининг 24-километрида, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Н.Х. бошқарувидаги "Кобальт" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган, Ш.Х. бошқарувидаги, Асака тумани ШТТЁБга тегишли бўлган "Дамас" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ

Натижада, "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчиси 41 ёшли Ш.Х. олган оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчиси 1987 йилда туғилган У.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page