Асака туман таълим муассасалари раҳбар ва ходимлари ўртасида «Спорт билан бир кун» доирасида «Спорт келтирар соғлик-тетик бардам бўлайлик» шиори остида спорт тадбирлари бўлиб ўтди

Асака туман таълим муассасалари раҳбар ва ходимлари ўртасида «Спорт билан бир кун» доирасида «Спорт келтирар соғлик-тетик бардам бўлайлик» шиори остида спорт тадбирлари бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сонли фармони ижроси таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг жорий йилнинг апрель ойи «Саломатлик ойлиги» деб номланиши доирасида Асака туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг директорлари, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, ёшлар етакчилари, бошланғич синф ўқитувчилари иштирокида туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби 2-ТИП спорт иншоотида «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» юриш тадбири, эрталабки бадантарбия, эркаклар ва аёллар ўртасида Веломарафон мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда 550 нафардан зиёдроқ иштирокчи қатнашди. Сўнг педагог эркаклар ва аёллар ўртасида Веломарафон мусобақаси ўтказилди. Ушбу Веломарафон мусобақасида 55 нафарга яқин эркаклар ва 45 нафарга яқин аёллар иштирок этди. Саломатлик ойлигини очилиш маросимида туман халқ таълими бўлими мудири сўзга чиқиб, юртимизда Муҳтарам Президентимиз бошчилигида спортга берилаётган эътибор тўғрисида гапириб ўтди. Соғлом ҳаёт сари 5 000 қадам юриш тадбирига старт берилишидан аввал туман халқ таълими бўлими мудири барча иштирокчиларга спорт билан мунтазам шуғулланишларини ва соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилишларини тушунтириб ўтди.

Сўнг туман халқ таълими бўлими мудири соврини учун мактабларда спорт мусобақалари ташкил этилиб ўтказилди.

Тумандаги 52-мактаб спорт иншоотида Қувноқ стартлар ва шахмат-шашка спорт турлари бўйича мусобақада 10 та умумтаълим мактабларидан 150 нафарга яқин ўқитувчи аёллар, эркаклар ва ота-оналар жамоалари иштирок этди.

Тумандаги 56-мактаб сунъий қопламали мини футбол майдонида Мини футбол спорт тури бўйича 12 та мактаб жамоаларидан 100 нафарга яқин умумтаълим мактаби директорлари ва ўқитувчилар иштирок этди.

Тумандаги 58-мактаб спорт иншоотида Волейбол ва стол тенниси мусобақалари ўтказилди. Мусобақада 80 нафарга яқин мактаб аёл директорлари ва ўқитувчилари иштирок этди.

Тумандаги 60-мактаб спорт иншоотида Баскетбол ва арқон тортиш мусобақалари ўтказилди. Мусобақада 100 нафарга яқин мактаблар директорлари ва ўқитувчилари иштирок этди.

Якунда фахрли ўринларни олган иштирокчилар туман халқ таълими бўлими мудири томонидан ажратилган қимматбаҳо эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирландилар.


Фото: Асака тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Report Page