Архив муассасасида ташкил этилган идоравий кутубхона китоблар билан бойитилди.

Архив муассасасида ташкил этилган идоравий кутубхона китоблар билан бойитилди.


t.me/far_archive

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июнь кунги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-4354-сонли қарорининг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят давлат архивида идоравий кутубхона ташкил этилган. 

t.me/far_archive

Тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг дунёқарашини, фикрлаш доирасини кенгайтириш мақсадида, Архив иши ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят давлат архиви идоравий кутубхонасида мавжуд бўлган китобларга яна 50 дан зиёд китоблар келтирилиб, кутубхонанинг китоблар бойлиги орттирилди.

t.me/far_archive

Жумладан:

Ўзбекистон Миллий энциклопедия;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг асарлари;

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан 2013 йил “АДИБ” нашриёт уйида чоп этилган 5 жилддан иборат “Озод Ватан саодати” номли китоблар тўплами;

“Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” номли 14 жилддан иборат китоблар тўплами;

5 жилддан иборат “Ўзбек тилининг изохли луғати”;

Баходир Хошимовнинг 2020 йилда чоп этилган “Фарғонашунос Археологлар” номли китоби;

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг “Ижод” жамоат фонди томонидан “Шарқ нашриёт-матбаа уйи”да чоп этилган Ўзбекистон қахрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Вохидовнинг “Танланган асарлар” китоби;

Ғазал мулкининг султони мир Алишер Навоийнинг 10 томдан иборат ғазаллар тўплами шулар жумласидандир.

t.me/far_archive
t.me/far_archive

Бошқарма ҳамда унинг тизимида фаолият олиб бораётган ходимлари мазкур ташкил этилган идоравий кутубхонадан фойдаланган ҳолда ўз билимларини ошириб бормоқдалар. Бунинг учун ташкил этилган идоравий кутубхонада барча шароитлар етарли.

t.me/far_archive
t.me/far_archive

Келгусида ушбу кутубхонани кенгайтириш ҳамда янада кўпроқ китоблар билан бойитиб бориш режалаштирилган. 

t.me/far_archive

Бизнинг телеграм каналимиз:

t.me/far_archive


Report Page