Борьба с коррупцией

Борьба с коррупцией


1. 2020 йилнинг 11 июнь куни фуқаро У.Урмановга Қибрай туманм, Қипчоқ МФЙда жойлашган 9 гектар бўш ермайдонини 60 000 АҚШ долларига сотишни таклиф қилиб, ер майдонини ноқонуний равишда 25 000 АҚШ долларига сота1тган вақтда Қибрай туман хокимининг ўринбосари Ж.Машрапов жиноят устида қўлга олинган. Унга нисбатан ИЖҚҚ Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4 қисим “а” ва 211-моддаси 3 қисим “а” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов материаллари ЖИБ Тошкент тумани судига юборилган.

2. 2020 йилнинг 24-25 июнь кунлари Тошкент шахри, Чилонзор туманидаги 1 гектар ер майдонини 1млн. 400 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда Тошкент шахар хокимияти қошидаги капитал қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Алламуратов ва Чилонзор утманидаги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х Шукуралиев қўлга олинган. Уларга нисбатан прокуратура идоралари томонидан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3. 2020 йилнинг сентябрь ойида Андижон вилояти, Мархамат тумани хокими ёрдамчиси У.Алижонов 7 нафар яқин алоқалари орқали жами 29 000 АҚШ долларига Мархамат тумани худудидан 11 гектар ер майдон ажратиш учун ноқонуний пулни олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган. Уларга нисбатан прокуратура идоралари томонидан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4. Жорий йилнинг октябьрь ойида Бувайда туманида жойлашган “эркин иқтисодий худуд”дан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 50 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари олган вақтда Фарғона вилояти, Бувайда тумани хокимнинг биринчи ўринбосари М.Дехқанов жиноят устида қўлга олинди. Унга нисбатан прокуратура идоралари томонидан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page