Аномал совуқ шароитида автосаройлар зарурий "антигель", "антифриз", "техник спирти" билан таъминланди

Аномал совуқ шароитида автосаройлар зарурий "антигель", "антифриз", "техник спирти" билан таъминланди

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингдаИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султанова Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро тезкор штаб томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди:

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш орқали аҳолига қулай транспорт хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича 2022 йил  14 декабрда тузилган идоралараро тезкор штаб томонидан муаммоларни бартараф этиш бўйича туну-кун чора-тадбирларни амалга ошириш йўлга қўйилди.

Бугунга кадар:

– Автобуслар сонини кўпайтириш учун вазирлик ва идоралардан қўшимча 55 та идоравий автобус вақтинча жалб этилди (Ички ишлар вазирлигидан 30 та, Миллий гвардиядан 25 та), “Самавто” заводидан 178 дона янги автобуслар олиб келинди.

             - Хар куни йўловчиларни ташишга жалб этилган автобуслар сони кунлик ўрта ҳисобда 1 070 тага етказилди, натижада автобуслар ҳаракатланиш оралиғи 10 дақиқагача қисқарди.

  - Тирбанд йўналишларга 80 дона автобусларни қўшимча жалб этиш имконияти яратилди;

  - Автобус саройлари Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бириктирилди (ИИВга – 7, 8 ва 18-автосаройлар, Миллий гвардияга – 1, 2, 5-автосаройлар, ФВВга – 4, 12-автосаройлар бириктирилди);

  - Фуқаролар орасида олиб борилган тарғибот ишлари орқали тадбир бошидан 1 042 нафар фуқаролар ҳайдовчи сифатида ишга жойлашиш ҳохишини билдирган булиб, ўтказилган танлов ва тиббий кўрикнинг ижобий хулосасига биноан 655 нафар “D ва E” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган янги ҳайдовчилар ишга олинди.  Лавозимга 230 нафар янги тайинланган ҳайдовчилар амалиётни ўташлари учун автобус саройларига юборилди;

  - Автобус йўналишларида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ 86 та камчиликлар аниқланиб 85 таси бартараф этилиб, 916 км йўл чизиқлари янгиланиб, қўшимча 157 дона йўл белгилари ўрнатилди.

  - Тирбанд 5 та кўчаларда автобуслар учун алоҳида йўлаклар ажратилиб, барча зарурий йўл чизиқлари ва йўл белгилари билан қайта жиҳозланди. Йўлаклар Юнусободдаги “Амир Темур” ва “Рихсилий”, Мирободдаги “Фарғона йўли”, Шайхонтоҳурдаги “Алишер Навоий”  ва Бектемирдаги “Бектемир шоҳ” кўчаларида ташкил этилган.

Шунингдек, автобуслар учун алохида йўлак ташкил этилган “А.Темур” ва “Рихсилий” кўчаларининг йўл қатнов қисмига жамоат транспортларини эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида автобуслар бўлагини ажратиб турувчи 1.1 йўл ётиқ чизиғи ёнига 836 дона махсус тўсиқлар фишкалар ўрнатилди. Мазкур “А” йўлакларга 55 та интеллектуал видеокамера ўрнатилиб, енгил автомашиналар белгиланмаган жойларда тўхтаб туриши, автобусларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш ҳолатларига барҳам берилмоқда.

  - Бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.

  - Бундан ташқари, ушбу йўлаклардан тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифасини бажариш вақтида кўк ёки қизил - кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқилган ҳолда ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳам юриши мумкин.

  - Йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларда ҳаракатланиш ёки тўхташ билан боғлиқ қоидаларни бузган ҳайдовчилар учун жавобгарлик белгиланган.

  Об-ҳавонинг аномал совиб кетиши шароитида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатиш бўйича куйидаги ишлар амалга оширилди.

2023 йил 17 январь куни ҳолатига:

 - Автобусларнинг йўналишда юзага келган носозликларни тезкор бартараф этиш мақсадида, 24 нафар техник ходимлардан иборат жами 8 та бригадалар тузилиб, уларга шатакка олишга мўлжалланган 16 та махсус техник ёрдам автомашиналари бириктирилди.

 -Йўналишларда носозликка учраб автосаройга қайтадиган автобусларни тезкор алмаштириш мақсадида, жами 39 та автобуслар захираси яратилди.

 - Аномал совуқ шароитида зарурий ҳисобланган 315 литрантигель”, 2 860 литрантифриз” ҳамда 150 литртехник спиртисуюқликлари автосаройларга тарқатилди ва ҳозирда 300 литр антигель, 1 000 литр антифриз ҳамда 120 литр техник спирт, 5 000 литр двигатель мойи суюқликлари захираси тайёрлаб қўйилди. Шунингдек, 175 та шиналар, 142 та аккумулятор ва 2 998 та бошқа турдаги эҳтиёт қисмлар захираси яратилди.

Муаммоларни аниқлаш ва комплекс бартараф этиш чораларини кўриш Идоралараро тезкор штаб томонидан ҳар бир автобус саройи кесимида давом этмоқда.


Report Page