Ангренда дебат ўтказилди

Ангренда дебат ўтказилди


Сайлов—2019


Бугун Халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан Ангрен шаҳридаги 10-Болалар мусиқа ва санъат мактабида сайлов ташвиқоти доирасида дебат ташкил этилди. Мазкур тадбир қизғин баҳс ва савол-жавоблар остида кечди. Унда дастлаб 5та сиёсий партия етакчилари йиғилганларни ўз сайловолди дастури билан яқиндан таништириб, кейинги беш йилликда илгари сураётган ғоя ва мақсадлари ҳақида атрофлича маълумот беришди.


Шундан сўнг дебатда иштирок этган фуқаролар етакчиларга партияларининг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда саволлар билан мурожаат этишди. Партия етакчилари берилган ҳар бир саволга аниқ ва асосли жавоблар қайтаришга ҳаракат қилишди. Уларни партияларнинг тарафдорлари қўллаб-қувватлаб туришди.

 



Report Page