Ангрен Иссиқлик энергияси ДУК ходимлари томонидан 700 туп дарахт кўчатлари экилди

Ангрен Иссиқлик энергияси ДУК ходимлари томонидан 700 туп дарахт кўчатлари экилди

"Яшил йиллик"тадбирлари

Юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб старт олган "Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган кўчат экиш ишлари Тошкент вилоятининг турли корхона ва ташкилотларида ҳам давом этмоқда.

Хусусан, “Ангрен Иссиклик энергияси” ДУК ходимлари ҳам ўз корхонасига бириктирилган ҳудудларда кўчат экиш ишлари учун асқотадиган белкурак, кетмон ва шу каби зарурий иш қуролларини қўлга олиб, астойдил ишга киришишди. Дастлаб кўчат экиладиган майдон хаслардан тозаланиб, ниҳолларни экиш учун муносиб жой ҳозирланди.

Бунда шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва болалар касалхонаси ер майдонига 650 туп мевали дарахтлар гилос, олча, шафтоли, олхўри, ўрик, ёнғоқ, беҳи ҳамда 30 туп манзарали дарахт ниҳоллари қадалган бўлса, Ангрен шаҳар 2/2 даҳаси 1-8-сонли кўп қаватли уйларга туташ худудларга 20 туп сосна дарахти кўчатлари ўтқазилди.

Маълумот учун, жорий йил бошидан ҳозирга қадар Ангрен “Иссиклик энергияси” ДУК томонидан жами 700 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.



Бундан ташкари, корхона ишчи-ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида келгуси йилларга ҳам кўчат заҳирасини тайёрлаш ишларига ҳам қўл урилиб, корхона худудига 500 та терак, 100 та шумтол ва 50 та узум қаламчалари ва 120 дона турли хилдаги гул уруғлари экилди.

Шунингдек, корхона ишчилари томонидан 120 м2 майдонга яшил газон экиш ва сув сочиб сугориш тизимини монтаж килиш ишлари изчиллик билан амалга оширилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати


Report Page