AndroidBooks.uz 0009

AndroidBooks.uz 0009

@androidbooksuz

ЙЎЛБАРС ОВЧИЛАРИНИНГ ҒАРОЙИБ САРГУЗАШТЛАРИ
(саргузашт қисса)

Кари исмли филча – менинг дўстим.

Қишлоғимиздан йигирма чақирим нарида унча катта бўлмаган тахта тилиш корхонаси бўларди. Кунлардан бир кун отам ўша корхонага ишга ёлланиш мақсадида бориб, у ердан кайфияти йўқ қайтиб келди.

– Корхонага фақат фили бор одамларнигина олишаркан. Ишчи керак эмас, дейишди менга. У ерда ҳамма юмушларни фил ва машиналар бажараркан, – деди отам ғамгин овозда.

Отагинам анчагача бўйрадан турмай, узоқ ўйланиб ўтирди, сўнг амакиларим ва ёр-биродарларини маслаҳатга чақирди. Уларга отам нима дегани бугунгидай эсимда. Ювош қалб соҳиби – отажоним бир нафас ўйланиб туриб деди:

– Тахта тилиш корхонасига фили борлар керак эмиш. Минг афсуски, фил сотиб олишга қурбим етмайди. Тақдиримга ҳаётим қашшоқликда ўтиши ёзилган кўринади. Аммо жигаргўшам Хари рўшноликда яшасин дейман. Менга ёрдам берсангиз, ўғлимга бир фил боласини сотиб олиб берган бўлардим. Қариган чоғимда ўғлим билан умримнинг масъуд дамларини ўтказсам дейман. Хуллас, келажакда бир олам орзуларим бор. Фил боласини Харининг ўзи катта қилади, уни ишлашга ўргатади. Ана шунда уйимизда етарлича нон ва гуруч бўлади, деб умид қиламан.

Отамни ҳамма ҳурмат қиларди, шунинг учун бўлса керак, ёр-биродарлар бизга ёрдам қўлини чўзишди. Овчилардан фил боласини сотиб олдик.

– Ўғлим, сен уни яхшилаб парвариш қил, вақтида овқатини бер, чўмилтир, – дея насиҳат қилди отам менга. – Агар уни меҳр билан катта қилсанг, Зориқмай яшайсан, у ҳам келажакда сени ва болаларингни боқади.

Фил боласига Кари деб исм қўйдик. Ўшанда у эндигина беш ойлик бўлганди. Мен эса тўққиз ёшда эдим. Оёқ учида турганимда бўйим Карининг белигача зўрға етарди. Икки йил Карининг бўйи ўсмай, қандоқ бўлса, шундай турди. Балки, филимнинг ўсиб бораётганлигини сезмагандирман, сабаби у мен билан бирга ҳам катта бўлаётганди. Кари ўйимиз четидаги похол томли пичанхонада яшарди.

Ушбу китобнинг тўлиқ қисмини 5.000 сўмга сотиб олишингиз мумкин.

Бунинг иккита йўли бор: биринчиси AndroidBooks.uz сайтига кирасиз, рўйхатдан ўтасиз, тўловни амалга оширасиз ва юклаб оласиз.

Иккинчи йўли - агар сайтга киришга ва рўйхатдан ўтишга эринсангиз қуйидаги пластик картага 5.000 сўм ўтказасиз.

8600 0202 6725 6506

Тўловни амалга оширгач, @AndroidBooksUzBot ботга мурожаат қилинг ва ўша ердан кўчириб олинг. Саволлар бўлса кун давомида алоқадамиз.

Бошқа қизиқарли китобларни кўриш учун мана шу ҳаволани босинг.

Report Page