AndroidBooks.uz 0006

AndroidBooks.uz 0006

@androidbooksuz

ТУРСУНОЙ СОДИҚОВАНИНГ "КЕЛИНЛИК ИЛМИ" ЭССЕЛАР ТЎПЛАМИ

Ушбу китобда қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва келинлик фазилати қадрият даражасига кўтарилиб ёритиб берилган. Бу китобни мутолаа қилиш баробарида ҳар бир янги ҳаёт бошлаётган, фарзандларини уй-жойли қилаётганлар кўплаб ибратли тавсияларни ўзларига сингдириб олишлари, қандай қилинса тўғри йўлдан бориш мумкинлигини, оила мустаҳкамлиги замирида нелар борлиги хусусида билим олишлари мумкин бўлади.
Ушбу китоб барча аёлларимизга бирдан манзур бўлади деган умиддамиз.

КЕЛИН ОЙИМ!

Нега келин тушдиларда карнай чаладилар?

Рўзғор муқаддас уюшма бўлгани учун ҳам карнай-сурнай, тароналар билан унинг бошланишига ишора берадилар. Рўзғор мушкул бир фаолият бўлгани боис кўплашиб дуо бериб, мадад тилайдилар. Илоҳо, бу дуолар ижобат бўлсин!

Хўш, нечун чаладилар карнайни?

Назаримда шундай: икки дилнинг, икки авлод тақдирининг боғланиши улкан ҳодисотдир. Карнай янги бир авлод пойдевори қурилаётганини тўрт томонга овоза қилади, бу қутлуғ маросимга гувоҳлар йиғади. Карнай шавқ билан овоза қилади, фалончининг қизига харидор бўлиб келдик, дея келиннинг атроф маҳалласини оёққа турғазади. Ҳовлию тор кўча, айвону том одамга тўлади. Қизи чиқиб кетар экан, шу уйнинг улуғи титроқ овоз билан дуо беради, ёшу қари “Омин” дея қўшилишади.

Келинни олиб қайтган карнайлар энди куёв масканида бонг урадилар: “Ҳой яхшилар, эшитмадим деманглар, бир покиза гавҳарни олиб келяпмиз, у сизларга фарзанд бўлажак! Чиқа қолинг, яхши ният билан қарши олинг”, дея ҳаммани қўзғатиб, ҳаяжонга солади. Бу кун карнаю сурнай, ноғоранинг гижбадабангидан бутун маҳалла жами ҳасрат-надоматлардан чекинади, ҳамма шу икки ёшга бахт тилаш билан машғул бўлади...

Азиз ўғлон ва муҳтарам қизойим! Эл дуо бердими, тамом, шу заҳоти чўнг масъуллик елкангизга тушади. Бу масъуллик сизни ҳамиша рўзғорни асраб-авайлашга ундаб туриши лозим. Эл дуоси элнинг назари демакдир. Рўзғорни эҳтиёт қилмаслик — назардан қолмоқликдир. Бу эса улкан фожиадир. Назардан қолганларнинг оиласи ҳам, авлоди ҳам ҳеч қачон унган эмас, ўсган эмас.

Ушбу китобнинг тўлиқ қисмини 7.900 сўмга сотиб олишингиз мумкин.

Бунинг иккита йўли бор: биринчиси AndroidBooks.uz сайтига кирасиз, рўйхатдан ўтасиз, тўловни амалга оширасиз ва юклаб оласиз.

Иккинчи йўли - агар сайтга киришга ва рўйхатдан ўтишга эринсангиз қуйидаги пластик картага 7.900 сўм ўтказасиз.

8600 0202 6725 6506

Тўловни амалга оширгач, @AndroidBooksUzBot ботга мурожаат қилинг ва ўша ердан кўчириб олинг. Саволлар бўлса кун давомида алоқадамиз.

Бошқа қизиқарли китобларни кўриш учун мана шу ҳаволани босинг.

Report Page