AndroidBooks.uz 0005

AndroidBooks.uz 0005

@androidbooksuz

ЧЕТ ТИЛИНИ ТЕЗ ЎРГАНИШ СИРЛАРИ
Беруний Алимов

ЛАЙФХАК - мустаҳкам билим, яхши иш ва арзигулик маош олишни истаганлар учун

КИРИШ

Орамизда кимдир 1-2та тилда сўзлашади холос. Кимдир эса камида 4-5та тилда бемалол мулоқотга киришади ва у кўпчиликнинг ҳавасини келтиради. Унинг ошиғи олчи. Дўстлари ҳам кўп, ойлик маоши ҳам дурустгина.

Тўғри, «битта тил билган одам – битта одам, иккита тил билган одам – иккита одам» деб бежизга айтишмаган.

ТАРИХГА НАЗАР

Камида 2-3та тилга эга бўлиш бу ҳаётий зарурат. Энг муҳими шундаки, тил ўрганиш масаласи фақат бизнинг давримизга келиб долзарб бўлмаган. Бундан роппа-роса минг йил олдин яшаб ўтган аждодларимиз ҳам чет тилларга жиддий эътибор қаратганлар. Ўша тилларда бевосита мулоқот қилганлар, илмий изланишлар олиб борганлар.

Абу Райҳон Беруний араб, сўғдий, сурёний, форс, юнон ва қадимги яҳудий (иброний) тилларини яхши билган. Манбаларни нафақат она тилига, балки иккинчи ва учинчи тилларга бемалол таржима қила олган. 

САВОЛЛАР

Бугунги кунда кўпчиликни қийнайдиган саволлар бор: қандай қилиб, хорижий тилни тез фурсатда ўзлаштириб олиш мумкин? Бу борада улашиш мумкин бўлган назарий тушунчалар ёки шахсий тажрибалар борми?

Муҳими, ўз соҳангиз бўйича нафақат шаҳар ва мамлакат доирасида, балки минтақа ва халқаро даражада етук мутахассис бўлиш учун нималарга эътибор қаратиш керак?

Ушбу саволларга жавоб излашдан олдин биз яшаётган мавжуд шароит, ҳозирги замон талаблари ҳақида бироз мулоҳаза юритиб кўрайлик.

Айни даврда қайси соҳада меҳнат қилманг, хорижий тилсиз ишингиз битмайди.

Ушбу китобнинг тўлиқ қисмини 7.000 сўмга сотиб олишингиз мумкин.

Бунинг иккита йўли бор: биринчиси AndroidBooks.uz сайтига кирасиз, рўйхатдан ўтасиз, тўловни амалга оширасиз ва юклаб оласиз.

Иккинчи йўли - агар сайтга киришга ва рўйхатдан ўтишга эринсангиз қуйидаги пластик картага 7.000 сўм ўтказасиз.

8600 0202 6725 6506

Тўловни амалга оширгач, @AndroidBooksUzBot ботга мурожаат қилинг ва ўша ердан кўчириб олинг. Саволлар бўлса кун давомида алоқадамиз.

Бошқа қизиқарли китобларни кўриш учун мана шу ҳаволани босинг.

Report Page