Android 10 тизими қайси қурилмаларга келиб улгурди ва янгиланган тизимдаги ўзгаришлар Samsung Galaxy A50 смартфони мисолида.

Android 10 тизими қайси қурилмаларга келиб улгурди ва янгиланган тизимдаги ўзгаришлар Samsung Galaxy A50 смартфони мисолида.

https://t.me/gsmgurus_FAQ


Android 10 тизими 2019-йилнинг кузида чиқарилган бўлса ҳам, аввалида, Google компаниясининг Pixel деб номланган қурилмалари ва ундан кейин бошқа компанияларнинг асосан флагман смартфонлари ушбу янгиланишни олади.


Ҳар бир смартфон ишлаб чиқарувчиси, тизим янгиланиш муддати ва қайси минтақалар дастлаб янгиланишини ўзи белгилайди. Шунингдек компаниялар, Google томонидан тақдим қилинган тизим график кўринишини ўз қурилмалари учун мослаштиради ва бу график қобиқ (One UI, EMUI, MIUI) деб номланади.

Тизим янгиланишидан сўнг, қўшиладиган қўшимча имкониятлар ҳам шу график қобиқ билан боғлиқ. Масалан, Huawei смартфонлари тизим янгиланишидан кейин ўзгаришлар унча кўзга ташланмаса, Samsung Galaxy сериясида аксинча, кўриниши ва имкониятлар ўзгарганлиги яққол сезилиши мумкин.


Ҳозиргача, қуйидаги рўйхатда кўрсатилган смартфон моделларини Android 10 тизимига янгиланиш жараёни бошланган. Яъни, маълум бир давлатлар фойдаланувчилари тизим янгиланишини қабул қилишган бўлса, бошқаларга эса яқин кунларда келиши режалаштирилган. 

Samsung Galaxy смартфонлари: S10 серияси ва S10 5G, M20 ва M30, Note 10 серияси, Note 9, S9 серияси, A90 5G, A50s, A30, A70, A70s, A6 (2018), A40, A80, A50, A7 (2018), M30s, Fold, A10s, A6 Plus, J6, A10, A20e,A30s 


Xiaomi смартфонлари: Mi A2, Mi A2 Lite, Mi A3, Mi 8, Mi 8 Pro, Mi 8 SE, Mi 9T, Mi 9 SE, Mi 9 Lite, Pocophone F1, Redmi Note 8 Pro


Huawei/Honor смартфонлари: P20 ва P20 Pro, P30 ва P30 Pro, Mate 20 ва Mate 20 Pro, Mate 20 X ва Nova 5T


Юртимизда, 2019-йилнинг энг машҳур смартфонларидан бири бўлган Samsung Galaxy A50 (SM-A505FN) смартфони ҳам, 2020 й. 9-апрелдан айнан Ўзбекистон учун мўлжалланган One UI 2 график қобиғига асосланган Android 10 тизимини қабул қилишни бошлади. Ушбу янгиланишдаги баъзи қўшимча имкониятлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз:


- Тизимни янгилаганингиздан сўнг, айрим иловалар, жумладан, Калькулятор, Samsung Internet, Samsung Health ва Samsung Notes, алоҳида янгиланиши зарур.

- Қоронғи режим энди олдингидек мавзу (тема) сифатида эмас, балким тўлиқ тизим ва барча иловаларда фаол бўлади. Бу режим батарея қувватини тежаши ҳақида ҳам бир неча марта хабар бергандик.

- Илова белгилари ва тизим ранглари анча тиниқлашган, ёзувларни ажратиб олиш ҳам осонлашган.

- Ойналарни очиш ва ёпишдаги анимациялар яхшилангани ҳисобидан, тизим ҳам қотмасдан ва тезроқ ишлаши яққол сезилади.

- Тизимни имо-ишоралар (жесты) орқали бошқариш баъзиларга қулай ва вақтни тежаши мумкин. Шу сабаб янги навигация ишораларини албатта синаб кўринг.

- Бармоқ изи сканери ишлаш тезлиги ҳақиқатдан яхши томонга ўзгарган, шунингдек, экран ўчиқлигида бармоқ изи белгисини кўрсатиш учун созламалар қўшилган. 

- Батареядан фойдаланиш менюсида энди батафсилроқ маълумотлар кўрсатилган.

- Рақамли саломатлик: Телефондан фойдаланишни текшириб туриш учун режалар ўрнатинг, чалғимасликка ёрдам бериш учун Фокус режимидан фойдаланинг, ота-она назоратлари ёрдамида фарзандларингиз фаолиятини кузатиб боринг.

- “Мои файлы” ва "Контактлар" иловаларидан ўчирган маълумотларингизни маълум вақт сақлаб туриш ва керак бўлганда тиклаб олиш учун "Корзина" функцияси қўшилган.

- Янги тизим тезкор ва доимий хотирада ҳам эскисига қараганда камроқ жой олган.

- Шунингдек, камера, интернет браузер, календар, эслатмалар, калкулятор иловаларига ҳам янгиликлар қўшилган.


Report Page