Андижоннинг меъморий ёдгорликлари: Жомеъ меъморий мажмуаси

Андижоннинг меъморий ёдгорликлари: Жомеъ меъморий мажмуаси


Жомеъ меъморий мажмуаси XIX аср охирида Муҳаммадалибой томонидан таниқли меъмор уста Исахон Муҳаммад Мусо ўғли лойиҳаси билан Фарғона водийси меъморчилик мактаби миллий анъаналари асосида бунёд этилган. Умумий майдони 2 гектардан ортиқ.

Мажмуа тўртбурчак шаклда қурилган бўлиб, тўртта бурчагида гумбаз, ғарбий томонида хонақоҳ, минора ва 50 та хонадан иборат.

Илк бора 1990-1993 йилларда хонақоҳ тўлиқ таъмирланган. Мажмуа аввал диний таълим даргоҳи, кейинчалик бозор, уруш йилларида эса аҳоли турар жойи, сўнг омборхона, 1989-1995 йиллар диний ўқув мадраса, 1995-2016 йилларда Адабиёт ва санъат музейи сифатида фаолият кўрсатиб келган.

Андижон вилоят Туризм бошқармаси матбуот хизмати

Report Page