Aндижонлик яна бир иқтидорли ёшга юксак ишонч билдирилди

Aндижонлик яна бир иқтидорли ёшга юксак ишонч билдирилди


Жорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентининг биринчи видеоконференция шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентининг раислигига Муҳаммадюнусова Моҳистара Муҳаммадилхом қизи бир овоздан маъқулланди.

Муҳаммадюнусова Моҳистара 1995 йил Aндижон вилояти Марҳамат туманида таваллуд топган. У БМТнинг юксак минбарларида дадил чиқишлар қилган шижоатли ёшлардан бири, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент шаҳридаги Вебстер (Webster) университетида таҳсил олган. Шу билан бирга, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши инглиз тили бўйича тренер координатори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти методик таъминот бўлими бош мутахассиси, ушбу институтнинг илмий бўлими бош илмий ходими, Республика “Қизлар овози” клуби бош координатори бўлиб фаолият юритган. Шунингдек, Stenford университетида ташкил этилган “Халқаро аёллар саломатлиги ва инсон ҳуқуқлари” курси тингловчиси ҳам ҳисобланади.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page