Андижонлик талабалар Умумроссия халқаро олимпиадасида хорижий жамоалар ўртасида ғолибликни қўлга киритди

Андижонлик талабалар Умумроссия халқаро олимпиадасида хорижий жамоалар ўртасида ғолибликни қўлга киритди

t.me/andijonvssb

Андижон давлат тиббиёт институти талабалари Россия Федерацияси Доғистон Республикасида ўтказилган III Умумроссия халқаро олимпиадасида хорижий жамоалар ўртасида ғолибликни қўлга киритди.

Биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада Россия ва хорижий давлатларнинг 19 та жамоаси икки босқичда беллашди. Беллашувлар натижасига кўра Андижон давлат тиббиёт институтининг “Ибн Сино авлодлари” жамоаси олимпиадада хорижий жамоалар ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллади.