Андижонда сектор раҳбарлари авф этилганлар билан учрашишди

Андижонда сектор раҳбарлари авф этилганлар билан учрашишди


Давлатимиз раҳбарининг адашганларга яна бир бор имкон бериш, уларни авф этиш ҳусусидаги ташшаббуслари билиб билмай нотўғри йўлга кириб қолган шахслар учун катта бир ибрат мактаби вазифасини ўташи шубҳасиз.

Жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида”ги фармони имзоланди. Ушбу Фармон билан республикамизда яшовчи жами 258 нафар фуқаролар афв этилган бўлса, уларнинг 34 нафари андижонлик фуқаролардир.

Шу йилнинг 03 июнь куни Андижон вилояти сектор раҳбарлари жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиқарилган фуқаролар билан суҳбатлашдилар. Суҳбат чоғида бугун хеч ким эьтибордан четда эмаслиги,берилган жазо муддати уларга хулоса чиқариш учун етарли бўлгани, янги қараш ва яхши ниятлар билан янги ҳаёт бошлаш вақти келганлиги айтиб ўтилди.

Бугунги кунда афв этилганларнинг ўз оиласи даврасига қайтган кунлардан бошлаб, реабилитация қилиш ва ижтимоийлаштириш, уларнинг бугунги аҳволидан келиб чиқиб, оилавий шароитини яхшилаш хамда жамиятнинг тўлақонли аьзоси сифатида шакллантиришга доир бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов озодликка чиқарилганлар ва уларнинг оила аъзоларини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш, муаммоларини ўрганиб бартараф этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқларни белгилаб берди.

Манбаа: Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 


 

Report Page