Андижонда бўш вагонлар темир йўл изидан чиқиб кетди.
ИИВ Ахборот хизмати2019 йил 12 декабрь куни соат 11.10 ларда Пайтуғ темир йул бекати бошлиғи А.Усмоновнинг телефон орқали берган ҳабарига кўра, бугун соат 07:30 ларда Қозоғистон Республикасидан 13 та ярим очиқ вагонларда “ОООТА Миниралс” МЧЖ номига кўмир маҳсулотлари келтирилган.
Пайтуғ темир йўл бекатининг 7-йўлига қўйилган ва кўмир маҳсулотлари тушуриб бўлингандан вагонларнинг ғилдиракларининг тагига темир йўл башмаклари маҳкамланмаганлиги сабабли, ушбу ярим очиқ бўш вагонлар паст томонга ҳаракатланиб кетиши натижасида 63080675-сонли ярим очиқ бўш вагон темир йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган ва 60745015-сонли ярим очиқ бўш вагоннинг олди ғилдираклари темир йўл изидан чиқиб кетган.
Ҳодиса натижасида тан жарохати олганлар йўқ.
Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда
ИИВ Ахборот хизмати