Андижонда “Обод маҳалла долзарб 90 кунлиги” старт олди

Андижонда “Обод маҳалла долзарб 90 кунлиги” старт олди


Ўзбекистон Республикаси президенти топшириғига асосан  Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов “Обод маҳалла долзарб 90 кунлиги” доирасида Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси ҳудудидаги Сарбонтепа, Ўзбекистон 21 йиллиги, Ҳамдўстлик, Фаробий ва Олтинкўл тумани ўрамидаги Кўмакай, Айшаҳоним, Чўнтак, Далварзин ҳамда Янги чек МФЙлар аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида "Жонажон юртимнинг ободлигига ўз хиссамни қўшаман" шиори остида ҳудудларда амалга оширилиши режалаштирилган коммунал лойиҳалар режалари билан таништирилди.

Режага асосан 95.4 км узунликдаги асосий магистрал ва ички хўжалик кўчалари асфальтланиши,  193 км узунликда газ қувурлари хамда 239 дона ГТКлар ўрнатилиши,  33,83 км тармоқ қурилиши ушбу тармоққа 871 дона темир бетон таянч ўрнатиб, белгиланган худудларга 8 дона трансформатор пунктлари ўрнатилади.

Бундан ташқари белгиланган ҳудудларда Андижон вилоят "Сувоқава" ДУК томонидан ичимлик ва оқава сув таъминотига оид ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram



Report Page