Андижонда 700 ўриндан иборат госпитал тайёр ҳолатга келтирилди

Андижонда 700 ўриндан иборат госпитал тайёр ҳолатга келтирилди


Жорий йилнинг 7 август куни Андижон олимпия захиралари мактаб-интернатида ўқув-йиғин машғулоти ўтказилди. Олимпия захиралари мактаб-интернати манежида ташкил этилган 700 та захира жойлар (койка)нинг барчаси тиббий кислород билан таъминланган. Ўқув-йиғин машғулотида Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, миллий гвардия, санитария эпидемиология осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирок этдилар. Машғулотда вирусга гумон қилинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг тезкор тактик ҳолатлари ўрганиб чиқилди.

Андижон вилоятида коронавирус пандемияси даври учун жами 13 минг 820 та жойлар захираси мавжуд бўлиб, шундан 10 минг 200 та ўринли жой четдан кириб келаётган ва касалликка гумон қилинган фуқароларни 10 кунлик карантинда сақлаб туришга мулжалланган. Касаллик билан зарарланган беморларни даволаш учун 2 минг 590 ўринли 17 та шифохоналар 10 август кунига қадар тайёр ҳолатга келтирилиши режалаштирилган. Маълумот ўрнида алоҳида таъкидлаш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги меъёрига кўра муассасалардаги 30 фоиз ўринлар тиббий кислород билан таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан вилоятдаги 17 та муассасанинг барчаси 100 фоиз тиббий кислород билан таъминланган. Шу билан бирга фавқулодда ҳолатлар учун 1 минг 619 ўринга мўлжалланган 10 та жойларда вақтинчалик шифохоналар тайёрланмоқда. Айни вақтда 700 ўриндан иборат Олимпия захиралари мактаб-интернати манежида ташкил этилган госпитал тайёр ҳолатга келтирилди.

Report Page