Андижонда 500 га яқин кўп қаватли уйлар дезинфекция қилинди

Андижонда 500 га яқин кўп қаватли уйлар дезинфекция қилинди


Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш чоралари кўрилмоқда.

Эълон қилинган карантин сабабли ҳамда фавқулоддаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда Андижон вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан вилоятдаги барча кўп қаватли уйларда коронавирус инфекциясининг кириб келиши, тарқалиши ва хавфини олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Айниқса, аҳолининг санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилишини тўғри ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган буклетларни хонадонма-хонадон етказилиши таъминланмоқда. Шунингдек, умумий мулкдан фойдаланаётганда (болалар майдончаси, зинапояларнинг панжаралари ва ҳ.к.) санитария ва эпидемиология талабларига риоя этишлари учун ҳам керакли тавсиялар ва кўрсатмалар берилмоқда. Ҳар бир фуқарога шахсий гигигена талабларига риоя қилишлари лозимлиги тушунтирилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус комиссиянинг мурожаатига жавобан ҳозирги кунга қадар 500 га яқин кўп қаватли уйларнинг ички, ташқи томонлари ҳамда ер тўлалар шаҳар ва туман санитария-эпидемиология осойишталик марказлари ходимлари томонидан дезинфекция ишлари олиб борилмоқда дея хабар беради Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page