Андижонда 4 та марказий шифохона карантинга олингани сабабли фуқароларни қабул қилиш бошқа шифохоналарга кўчирилди

Андижонда 4 та марказий шифохона карантинга олингани сабабли фуқароларни қабул қилиш бошқа шифохоналарга кўчирилди


Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва эпидемиологик ҳолатини барқарор сақлаш бўйича белгиланган тартибдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳабарингиз бор, Андижонда бир оила аъзолари – 3 нафар фуқарода коронавирус аниқланган, эр-хотин ва унинг талаба қизида тасдиқланган эди. Касаллик ташхиси қўйилган аёл 10-11 март кунлари Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ва унинг қизи ҳам Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 10-18 март кунлари бўлиб, Андижонга қайтганлар.

Аёлнинг эрида касаллик аломатлари аниқланганидан сўнг ўтказилган тиббий текширув натижасида бир оиланинг 3 та аъзосида коронавирус аниқланган. Улар ҳозирда махсус шифо масканидалар. Умумий аҳволи қониқарли, алоҳида ҳолатда тиббий назоратда даволанмоқдалар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра ушбу 3 нафар коронавирус аниқланган шахслар ташриф буюрган барча ташкилотлар, яъни, Андижон шаҳрида жойлашган Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ва Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси зудлик билан 14 кунга вақтинча ёпилиб, карантин эълон қилинди.

Беморнинг уйи, қариндошлари, танишлари, касбий мулоқотда бўлган шахслар ҳам алоҳида назоратга олинди.

Шу муносабат билан, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг фаолияти карантинга олингани муносабати билан Андижон шаҳар болалар шифохонасига юклатилди.

Андижон Давлат тиббиёт институти клиникаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг фаолияти Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига берилди.

Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг хизмат фаолияти карантин мобайнида Андижон шаҳрининг бошқа 8 та оилавий поликлиникаларига тақсимланди.

Андижонда туғруқхоналар, тез тиббий ёрдам – 103 хизмати, барча поликлиникалар, барча шифохоналар, шунингдек, ҳусусий шифо масканлари аҳолига тиббий хизматни қатъий тиббий-санитария қоидалариги риоя қилиб, чегараланган ҳолда давом эттирмоқдалар.

Коронавирусга гумон қилинганларни телефон орқали мулоқот, суриштирув ва хабарлар асосида махсус ҳимояланган тиббий бригадалар таркибидаги шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказмоқдалар деб хабар беради Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.


Аввало ўзингизни ва оилангизни сақланг, уйда қолинг, касалликка гумон қилсангиз – уйдан чиқмасдан албатта шифокорларга хабар беринг !


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram






Report Page