Андижонда 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар” куни муносабати билан кенг кўламли тадбирлар ўтказилди.

Андижонда 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар” куни муносабати билан кенг кўламли тадбирлар ўтказилди.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилган хайрия тадбирларида тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламлари, Меҳрибонлик, Мурувват, Саховат уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари қўллаб-қувватланиб, уларга дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвертарларидан иборат мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Кучли ижтимой ҳимоя сиёсатини амалга ошириш мустақилликнинг илк кунларида ишлаб чиқилган ва дунёда эътироф этилган ўзбек моделининг муҳим тамойилларидан бири эканлиги ҳаммамизга яхши маълум. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1992 йилда 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилинган ва бутун дунёда кенг нишонланиб келинмоқда. Республикамизда ҳам ушбу тадбирни нишонлаш анъанага айланган ва йил сайин нуфузи ортиб бормоқда. Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 600 минг нафардан зиёд ногиронларга Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган юздан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди, мустақилликнинг дастлабки кунларида 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун мустақил давлатлар орасида биринчилар қаторида қабул қилинди. Мазкур қонун жаҳон стандартларига мос равишда қайта ишлаб чиқилиб, 2008 йил 11 июль куни янги таҳрирда қабул қилинди. Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади.

Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар” куни муносабати билан кўплаб савобли ва хайрия ишларини амалга оширдилар.

                                             Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Андижон вилоятининг Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларида 30 дан ортиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг хонадонларига ташриф буюриб Андижон вилояти хокимининг хайрия туҳфаларини тақдим этдилар.

Андижон шахар Тиббиёт бирлашмаси хайрия тадбирларидан лавҳалар






Андижон вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация килиш ва протезлаш марказида хайрия тадбирлари ўтказилди.


Шахрихон туманидаги №15-махсус мактаб-интернатидаги ногиронлиги бўлган болалар учун хайрия тадбири ўтказилди, болажонларга эсдалик совғалари топширилди.

Андижон Саховат қариялар интернат уйида “ 3 декабр Халкаро ногиронлар куни” муносабати билан ўтказилган тадбирдан фотолаахалар.




Report Page