Андижонда Қонун ижросини таъминлаш мақсадида кўп қаватли уйларда ўрганишлар олиб борилмоқда

Андижонда Қонун ижросини таъминлаш мақсадида кўп қаватли уйларда ўрганишлар олиб борилмоқда

https://t.me/anduyjoykommunal

Маълумки, 2019 йилнинг 7 ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни тасдиқланди.

Айни пайтда Мазкур ҳужжатнинг 55-моддасида 2020 йилнинг 1 майига қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ҳамда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳарларида жойлашган кўп квартирали уйларни бошқаришда Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан хуқуқий эксперемент (3 босқичда) ўтказилмоқда.

Шу кунларда Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида мазкур Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан 1-босқичда амалга ошириладиган ташкилий ишлар олиб борилмоқда.  Жумладан, дастлабки босқичда Андижон шаҳрининг 5-сон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган

27 та кўп квартирали уйларда яшаётган ахолининг фикрлари ўрганилди.

Жорий йилнинг 1 февраль куни вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Машъалбек Таджибаев раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ва туман бўлим ходимларига Андижон шаҳрининг 1-сон ва 2-сон маҳаллаларида, жами 5 минг 148та хонадонда сўровномалар ўтказиш бўйича керакли топшириқлар берилди.

Топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ўртасида юзага келадиган турли тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида хар бир ҳодим ишчи гуруҳ аъзоси эканлигини тасдиқловчи бейджиклар билан таъминланди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ишчи гуруҳ аъзолари сафида шаҳар туман ҳокимлиги, архитектура, электр тармоқлари, газ таъминоти, сувоқава, кадастр ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Кўп квартирали уйларда яшовчи ахоли муаммоларини ўрганиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг сўровномаларига кўшимча қилган ҳолда, хар бир хонадоннинг коммунал тўловлари, бўш турган уйлар ҳамда ижтимоий химояга мухтож бўлган хонадон эгалари бўйича ҳам сўровномалар ўтказилмоқда.

        Мазкур Қонун нормаларини апробация қилиш бўйича амалий ишлар Андижон шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, азиз андижонликлар ушбу сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати.



Report Page