Андижон вилоятида коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда

Андижон вилоятида коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда


Мамлакатимизда кейинги йилларда муҳтарам юртбошимиз томонидан кам таъминланган ва эхтиёжманд оилаларни манзилли қўллаб-қувватлашга, уларни ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш ҳамда моддий кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, муҳтарам Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6038-сон Фармонига мувофиқ кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 26 август кунги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан 2020 йилнинг сентябрь ойида вилоятимизда 25303 та оиланинг 32065 нафар вояга етмаган фарзандларига жами 16 млрд.сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. 

Жумладан:

-    моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган 26731 та оилаларнинг 51996 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларига 25.9 млрд.сўм;

-    боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи 13399 та оилаларнинг 20161 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларига 10.1 млрд.сўм;

-    болаликдан ногиронлиги бўлган 11904 та оиланинг 11904 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларга 5.9 млрд.сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Энг аҳамиятлиси шундаки, бир марталик моддий ёрдам миқдори боқувчисини йўқотган оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ҳар бири учун 500 минг сўмдан тўланиши таъминланди.

Шунингдек, қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам тўловлари учун зарур бўлган маблағлар Молия вазирлиги томонидан республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратилди ҳамда Марказий банк ва тижорат банклари томонидан нақд пул билан таъминланди.

Мазкур бир марталик моддий ёрдам тўловлари боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга ва 16 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган болаларга тўланаётган пенсия ва нафақалар билан бир вақтда тўлови амалга оширилди.

Жумладан, 19201 нафар вояга етмаган болалар учун 6.4 млрд.сўм бир марталик моддий ёрдам тўловлари пенсия ва нафақаси билан бирга банк пластик картасига юклаб берилди ҳамда 12684 нафар вояга етмаган болаларнинг 9.6 млрд.сўм бир марталик моддий ёрдам тўловлари пенсия ва нафақа тўловлари билан бирга АТ Халқ банки сайёр кассалари орқали нақд пул шаклида етказиб берилди.

Ушбу қарор қабул қилиниши муҳтарам юртбошимиз томонидан кам таъминланган ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари учун кўрсатилаётган амалий ғамхўрликнинг яққол исботидир.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Андижон вилояти бошқармаси

ахборот-таҳлил ва статистика сектори


Report Page