Андижон вилояти ҳокими аҳолини камбағалликдан чиқариш ишлари юзасидан Қўрғонтепа туманида бўлди

Андижон вилояти ҳокими аҳолини камбағалликдан чиқариш ишлари юзасидан Қўрғонтепа туманида бўлди


Мухтарам Юртбошимизнинг 2020 йил май ойидаги Андижон вилоятига қилган ташрифида, аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида бир қанча вазифаларни белгилаб берган эди. Ушбу вазифаларга асосан бутун вилоятимиз бўйлаб аҳоли орасидаги кам таъминланган оилаларни даромадга йўналтириш ва иш билан таъминлаш орқали иқтисодий ахволини яхшилаш устида қатор сайи-ҳаракатларни амалга оширилиб келмоқда.

Ушбу олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш ва кам таъминланган оилаларни шахсан ўрганиш мақсадида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қўрғонтепа туманига борди. 

Туманнинг Қорасув шаҳрида жойлашган “Сайилгоҳ” масканида, карантин тартиблари жорий этилган шаклда, вилоят раҳбари бошчлигида қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оилалар билан учрашув ташкил этилди.

Сўнгра бир неча соат давом этган учрашувда, кам таъминланган оилаларни даромадга йўналтириш юзасидан ташкил этилаётган таъминот ишлари, улардан фойдаланиш тартиби хақида сўз юритилди. 

Бундан ташқари вилоят раҳбари фуқаролар билан сухбатлашиб уларнинг мурожаатларини тинглади. Барча мурожаатлар қонун доирасида кўриб чиқилиши ва белгиланган муддат ичида ҳал этилиши, вилоятимизнинг мутасадди ташкилотлари раҳбарларига топширилди. 

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ.



Report Page